Исроил Мадримовнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди

Oбуна бўлиш
Мадримовнинг учинчи жанги Нью-Йорк шаҳридаги “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида ўтказади.

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Ўзбекистон профессионал боксчиИсроил Мадримовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби аниқ бўлди.

Исроил Мадримов - Sputnik Ўзбекистон
Исроил Мадримов венесуэлалик рақибини нокаутга учратди - видео

МОҚ хабарига кўра, Мадримов ўзининг учинчи жангини 8 июнь куни Нью-Йорк шаҳридаги “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида ўтказади.

Ушбу бокс кечасида Мадримовга мексикалик Норберто Гонсалес рақиблик қиладигани. Гонсалес шу пайтгача 35 марта жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (13 нокаут) ва 12 бор мағлубиятга учраган.

Исроил Мадримов эса профи рингда икки маротаба жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган. 

Янгиликлар лентаси
0