Жамият

Сурия қурдлари Ўзбекистонга "ИД" жангариларининг 148 нафар хотин ва болаларини топширди

© Sputnik / Михаил АлаеддинСирийская армия освободила от террористов провинцию Дераа
Сирийская армия освободила от террористов  провинцию Дераа - Sputnik Ўзбекистон
Жангарилар оилалари Дайр-аз-Зор провинциясида ўтказилган операция вақтида "Сурия демократик кучлари" араб-қурд отрядларига таслим бўлган

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Сурия қурдлари "Ислом давлати" жангариларининг 148 нафар хотинлари ва болаларини Ўзбекистон ҳукуматига топширганлиги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Сурия шимоли-шарқидаги ўз-ўзини бошқариш органларига таянган ҳолда қурдларнинг ANHA агентлиги хабар берган.

ИД байроғи. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
ОАВ: “Ислом Давлати” жангарилари терактлар учун болаларни ёлламоқда

Агентлик маълумотларига кўра, жангарилар оилалари Дайр-аз-Зор провинциясида ўтказилган операция давомида "Сурия демократик кучлари" (SDF) араб-қурд отрядларига таслим бўлган.

Таъкидланишича, Суриянинг Камишли шаҳрида ўтказилган матбуот-анжуманида қурдларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари жангарилар оилалари аъзолари Ўзбекистон ҳукуматига топширилгани ҳақида эълон қилган. Матбуот-анжуманида Ўзбекистоннинг БАА бош консули иштирок этган.

Болаларнинг ёши ва бошқа маълумотлар ҳозирча очиқланмаган.

Спутник Ўзбекистон мухбири хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда ёш олимлар билан учрашувда бу ҳақда қисқа тўхталиб ўтган. Давлат раҳбари болалар тарбияси бўйича алоҳида топшириқ беришини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала