Ҳодисалар

Қизининг номусига бир неча марта теккан тожикистонлик отага умрбод қамоқ жазоси тайинланди

CC0 / pixabay / Девушка подвергается насилию. Иллюстративное фото
Девушка подвергается насилию. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Душанбе шаҳар суди қизининг номусига бир неча марта теккан фуқарони умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди.

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Душанбе шаҳар суди қизининг номусига бир неча марта теккан фуқарони умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар қилди.

Девушка закрывает лицо руками - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Жинсий алоқа ва ўзини ўзи ўлдиришга мажбурлаш: қозоғистонлик имом жиноятда гумонланмоқда

Қайд этилишича, суд ҳукми 2019-йил 28-май куни ўқиб эшиттирилган. Маҳкум Тожикистон ЖКнинг 138-моддаси 3-қисми “а” бандида (номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб ёки яқин қариндошга нисбатан жинсий алоқа қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилган.

Суд содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа барча ҳолатларини инобатга олиб, унга умрбод қамоқ жазосини тайинлаган. Шунингдек, жиноятчи жазони махсус тартибдаги колонияда ўташи белгиланган.

Sputnik Тожикистоннинг ёзишича, мазкур жирканч жиноятга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада 5 ёшли қизалоғини ўлдириб, танасини печкада ёқиб юборган ота-она қўлга олингани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала