Жамият

Ўзбекистон фуқаролари қуролли можаролар ҳудудидан ватанига қайтарилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаГраждан Узбекистана забрали из зоны вооруженных конфликтов
Граждан Узбекистана забрали из зоны вооруженных конфликтов - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев топшириғига биноан 156 нафар Ўзбекистон фуқаролари, асосан аёллар ва болалар махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. Улар алдов йўллари билан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудига бориб қолган эдилар.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. 2019-йилнинг 30-май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 156 нафар Ўзбекистон фуқаролари, асосан аёллар ва болалар махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди.

ТИВ хабарига кўра, улар алдов йўллари билан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудига бориб қолган эдилар.

© Пресс-служба президента УзбекистанаГраждан Узбекистана забрали из зоны вооруженных конфликтов
Ўзбекистон фуқаролари қуролли можаролар ҳудудидан ватанига қайтарилди - Sputnik Ўзбекистон
Граждан Узбекистана забрали из зоны вооруженных конфликтов

Маълум қилинишича, бу инсонларга ҳукумат томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилади, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилади.

© Пресс-служба президента УзбекистанаГраждан Узбекистана забрали из зоны вооруженных конфликтов
Ўзбекистон фуқаролари қуролли можаролар ҳудудидан ватанига қайтарилди - Sputnik Ўзбекистон
Граждан Узбекистана забрали из зоны вооруженных конфликтов

ТИВ ушбу гуманитар амалиёт инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги асосий халқаро ҳужжатларга тўлиқ риоя этган ҳолда, шунингдек, халқаро гуманитар ҳуқуқнинг меъёр ва тамойилларидан келиб чиқиб амалга оширилганини қайд этди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаГраждан Узбекистана забрали из зоны вооруженных конфликтов
Ўзбекистон фуқаролари қуролли можаролар ҳудудидан ватанига қайтарилди - Sputnik Ўзбекистон
Граждан Узбекистана забрали из зоны вооруженных конфликтов

Хорижий жангари-террористларлар билан алоқадор ҳамда терроризм қурбонлари бўлиши мумкин бўлган аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш муҳимлиги БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2396-резолуцияси билан тасдиқланган.

“Барча мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойида фуқароларимизни қутқариш бўйича муваффақиятли амалга оширилган гуманитар миссия Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, махсус хизматлари ва бошқа идораларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари самарасидир”, - дейилади ТИВ баёнотида.

Таъкидланишича, қатор хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, жумладан Халқаро Қизил хоч қўмитаси ва ЮНИСЕФ томонидан муҳим кўмак кўрсатилган.

Аввалроқ Sputnik мухбири Сурия қурдлари "Ислом давлати" жангариларининг 148 нафар хотинлари ва болаларини Ўзбекистон ҳукуматига топширгани ҳақида хабар қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала