Дунёда

Қирғизистонда хорижий маҳбуслардан энг катта қисми ўзбекистонликлар ташкил этади

© Sputnik / Максим БлиновЗаключенные в колонии
Заключенные в колонии - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон колонияларида 9,3 минг киши жазони ўтамоқда.

ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Қирғизистон жазони ижро этиш муассасаларида 340 нафар хорижий фуқаро жазо муддатини ўтамоқда.

Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Ҳозирги вақтда қамоқхонада 9,3 минг киши жазо ўтамоқда, улардан  340 нафар хорижий фуқаролар.

Маҳкумларнинг энг кўп сони Ўзбекистон фуқаролари (32,7%), Тожикистон (24,5), Россия (19), Қозоғистон (16,9), Туркия (2,6) ва Хитой (0,5) ташкил қилади.

Ўтган ойда Ўзбекистонда 19 нафар Қирғизистон фуқаролари қамоқ жазосини ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.

Хориж мамлакатлардаги қамоқхоналарда жами 1882 нафар Қирғизистон фуқаролари сақланмоқда: Россияда – 1335, Қозоғистонда – 212, Тожикистонда – 34, Ўзбекистонда – 19, Хитойда – 18, Германияда – 14, Туркияда – 8.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала