Бари Алибасов жонлантириш бўлимига ётқизилди – унинг аҳволи оғир

© Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПродюсер Бари Алибасов
Продюсер Бари Алибасов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бари Алибасов қувур тозалаш учун мўлжалланган кимёвий суюқликни ичиб юборди.

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Россияда хизмат кўрсатган артист, продюсер Бари Алибасов Н.Слифосовский номидаги шошилинч ёрдам кўрсатиш шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Алибасовнинг ўғли сўзларига кўра, Алибасов қувур тозалаш учун мўлжалланган кимёвий суюқлик солинган стаканни шарбат деб ичиб юборган.

“Унинг аҳволи оғир, тана ҳарорати 36,9”, - деб маълум қилишди шифохонада.

Продюсернинг пиар-директори Вадим Горожанкин таъкидлашича, Алибасов ошқозон тўртинчи даража куйиш жароҳатини олган.

Янгиликлар лентаси
0