Ўзбекистон илк бор БМТ Бош Ассамблеяси бошқарувига кирди

© TIMOTHY A. CLARY / AFPГенеральная Ассамблея Организации Объединенных Наций в Нью-Йорке
Генеральная Ассамблея Организации Объединенных Наций в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон вакили илк бор БМТ Бош Ассамблеясининг сессия раисининг ўринбосари этиб сайланди.  

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Ўзбекистон вакили илк бор БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессияси раисининг ўринбосари этиб сайланди, деб хабар қилмоқда ЎзА, "Дунё" ахборот агентлигига асосан.

Шавкат Мирзиёев в Пекине провел встречу с Генеральным секретарем Организации Объединенных Наций Антониу Гутерришем. - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Пекинда БМТ Бош котиби билан учрашди

Раис ўринбосарларининг асосий ваколатлари рўйхатига Бош Ассамблея ялпи мажлисларини очиб бериш ва ёпиш, ялпи мажлисларда муҳокамаларни бошқариш, мажлислар давомида тартибни сақлаш, хусусан, ташкилотга аъзо давлатларга сўз бериш, овоз беришга саволлар киритиш, шунингдек, улар бўйича ечимларни эълон қилиш кабилар киради.

Ўзбекистон билан бир қаторда БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессияси раиси ўринбосари лавозимига Индонезия, Уммон, Сингапур, Туркия, Хорватия каби давлатлар вакиллари ҳам сайланди.

БМТ Бош Ассамблеяси,  ташкилотга аъзо барча давлатлар вакиллари кўрсатилган маслаҳат органидир. У тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, қуролсизлантириш, ривожлантириш, қашшоқликка барҳам бериш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун масъулдир.

Янгиликлар лентаси
0