“Абу-Дабида уруш бўлади” - Нурмагомедов Порье билан жанг ҳақида

© REUTERS / USA Today SportsКонор Макгрегор
Конор Макгрегор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳабиб Нурмагомедов UFC билан янги шартномани имзолаганди ва энг кўп маош оладиган жангчи бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Россиялик аралаш кураш жангчиси,  енгил вазнда UFC  чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Дастин Порье билан бўладиган жанг ҳақида Instagram саҳифасида изоҳ ёзди.

Бой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором - Sputnik Ўзбекистон
Энг кўп маош оладиган жангчи: Нурмагомедовнинг кейинги жанги қачон бўлиши маълум бўлди

“Абу-Дабида уруш бўлади”, - деб ёзган россиялик спортчи.

Бу жанг 7 сентябрь куни  UFC 242 мусобақасида ўтказилади. Бу дисквалификациядан сўнг Нурмагомедов учун биринчи жанг бўлади.

Россиялик жангчи 27 та жангда 27 марта ғалаба қозонган.

Бундан аввал Россиялик аралаш кураш жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов UFC билан янги шартномани имзолаганди. Унга кўра, у энг кўп маош оладиган жангчи бўлди.

Нурмагомедов Абу-Дабида америкалик Дастин Пуарье билан жанг қилади.

Бу ҳақда "Дастин Пуарье, бортга хуш келибсиз",  деб ёзган Нурмагомедов Twitterда ўз саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аралаш яккакураш бўйича жангчилар Нурмагомедов ва Макгрегорнинг катта можаро билан якунланган муштлашуви ўтган йил 6 октябрда ўтказилган эди. Ҳабиб бўғувчи усулни қўллаб, ғалаба қозонганди. Аммо кейин октагон сеткасидан сакраб Макгрегорнинг спарринг-шериги Диллон Дэнис билан жанг уюштирганди. Шу туфайли унга нисбатан жарима санкциялари қўлланилган эди.

Жорий йил 29 январь куни АҚШнинг Невада штатида Атлетика комиссиясининг UFC 229 жанг оқшомида юз берган жанжал юзасидан суд эшитуви бўлиб ўтди.

Комиссия қарорига кўра, жанг оқшомида жанжал уюштирган Ҳабиб Нурмагомедов 9 ойга жанглардан четлатилиб, унга 500 минг доллар миқдорида жарима тўлаш мажбурияти юклатилган эди.

Янгиликлар лентаси
0