Дунёда

Назарбоев истеъфога чиқиш сабабини маълум қилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишГлава Совета безопасности Казахстана и председатель правящей партии "Нур Отан" Нурсултан Назарбаев
Глава Совета безопасности Казахстана и председатель правящей партии Нур Отан Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Қоғозистонни қарийб 30 йил бошқариб келган Нурсултон Назарбоев жорий йилнинг март ойида ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат сенатининг ялпи мажлисида нима сабабдан истеъфога чиққанини маълум қилди.

Пленарное заседание На пороге новой экономической реальности в рамках ПМЭФ - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Назарбоев Қозоғистонда сиёсий рақобат борлигини айтди

“Бу йил қабул қилган қарорим, -  давлат барқарорлиги учун, келажак учун, сўнгги 30 йил давомида амалга оширган сиёсатим изчиллиги йўлида обдон ўйлаб қилинган қарор”, - деди Назарбоев.

Собиқ президент бошқа давлат раҳбарларидан кўплаб мактуб ва қўнғироқлар қабул қилганида ҳайрон бўлганини таъкидлаган, зеро бундай реакцияни кутмаган, дея ёзади РИА Новости.

Шу билан бирга, Назарбоев унинг бу одими “ҳукуматни бошқага топшириш масаласини қандай ҳал қилиш лозимлиги” учун намуна бўлгани қайд этган.

Нурсултон Назарбоев 19 март куни  миллатга мурожаат қилиб, истеъфога чиқишини маълум қилди. Сайловгача Қозоғистон президенти вазифасини Парламент Сенати спикери Касим-Жомарт Токаев бажариб туради.

Нурсултан Назарбаев дал старт эстафете огня зимней Универсиады-2017 - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Назарбоев: Қозоғистон ҳукумати сиёсат юритишда икки тарафламаликка йўл қўймайди

Қозоғистоннинг амалдаги президенти Касим-Жомарт Токаев шу йилнинг 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтиши тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди.

Давлат раҳбари лавозимига 7 киши даъвогарлик қилмоқда: “Нур Отан” партиясидан Касим-Жомарт Токаев, “Ақ жол” партиясидан Дания Еспаева;  “Қозоғистон Коммунистик халқ партияси”дан Жамбил Ахметбеков, “Ауил” партиясидан Толеутай Раҳимбеков, “Йил тағдири” миллий-ватанпарвар ҳаракатидан Амиржон Косанов; ёзувчи ва жамоат арбоби Садибек Тугел; Ғарбий Қозоғистон вилояти касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаси раиси Амангелди Таспиховлар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала