Ҳодисалар

Москвада полиция ходими ўзбекистонликни отиб ўлдирди

© Sputnik / Наталья СеливерстоваАвтомобили полиции на одной из улиц в Москве
Автомобили полиции на одной из улиц в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москва шаҳрида полиция ходими қочиб кетишга уринган ўзбекистонликни отиб ўлдирди.

ТОШКЕНТ, 7 июн - Sputnik. Москва шаҳрида полиция ходими қочиб кетишга уринган ўзбекистонликни отиб ўлдирди.

Россиянинг Москва бўйича ИИВ ББ матбуот хизматининг Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилишича, эркак Ўзбекистонда қидирувга берилган ва маст ҳолатда бўлган.

“7 июнь куни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси (ГИБДД) ходимлари йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун ичида Ўзбекистон фуқароси бўлган  “Фольцваген” русумли автомобилни тўхтатишган. Эркакда мастлик аломатлари бўлган. Шунингдек, унинг шахсини тасдиқловчи бирор ҳужжати бўлмаган. Шундан сўнг у Коптево ИИБ полиция бўлимига олиб келинган”, - дея маълум қилди Sputnik᾽ка матбуот хизмати ходими.

Унинг сўзларига кўра, сўроқ вақтида ўзбекистонлик деразадан қочиб чиқиб кетишга уринган.

“Полиция ходими унинг ортидан қувиб кетган. Қоидабузар қаршилик кўрсатиб, полиция ходимининг қуролини эгаллаб олишга уринган. Ходим РФ қонунчилигида ўрнатилган тартиб доирасида қурол қўллашга мажбур бўлган”, - дея қўшимча қилишди вазирликда.

Эркак олган жароҳатлари туфайли вафот этган. Ҳозирда унинг шахси аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала