Подмосковьеда 11 ёшли ўқувчи қизни зўрлаган шахс қўлга олинди

© Sputnik / Жоомарт УраимовДевочка стоит спиной. Архивное фото
Девочка стоит спиной. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қизча 46 ёшли ўзбекистонлик эркак томонидан бир неча марта зўрлангани айтилмоқда. Қизни кўрикдан ўтказган шифокорлар унинг 21-22 ҳафталик ҳомиласи борлигини аниқлашган.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Москва вилоятининг Литкарино шаҳрида 11 ёшли қизнинг номусига тегишда гумон қилинаётган эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Девушка подвергается насилию. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қизининг номусига бир неча марта теккан тожикистонлик отага умрбод қамоқ жазоси тайинланди

“11 ёшли қизнинг номусига тегишда гумон қилинувчи 46 ёшли эркак ҳибсга олинди”, - дейилади хабарда.

Тергов маълумотларига қараганда, 2018 йил июнь ойидан 2019 йил январь ойига қадар бир неча марта ёш қизчанинг номусига теккан. Қайд этилишича, қизча унинг қизининг дугонаси бўлган.

Қизни кўрикдан ўтказган шифокорлар унинг 21-22 ҳафталик ҳомиласи борлигини аниқлашган.

“КП” нашрининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбасига таяниб ёзишича, гумон қилинувчи шахс сифатида Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қизининг номусига бир неча марта теккан тожикистонлик отага умрбод қамоқ жазоси тайинлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0