Юнусободда уч нафар ўсмирни уриб юборган аёлга айблов қўйилди

© Sputnik / Павел ЛисицынНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳайдовчи 12 ёшли уч нафар ўсмирни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида ўсмирлардан бири воқеа жойида вафот этган.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Юнусобод туманида уч нафар ўсмирни уриб юборган ҳайдовчига айблов қўйилди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, Юнусобод тумани 11-кварталида йўлнинг четида турган уч нафар 12 ёшли ўсмирни уриб юборган “Нексия-3” автомобили ҳайдовчиси 42 ёшли Т.Л.га Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича айблов қўйилган.

ДТП в Юнусабадском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
ИИББ Юнусободдаги ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берди

Хабарда аёлга нисбатан Жиноий ишлар бўйича Юнусобод туман суди уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўллагани қайд этилган. Эҳтиёт чорасини қўллашда унинг уч нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, оиланинг ягона боқувчиси эканлиги, муқаддам судланмаганлиги каби ҳолатлар инобатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 4 июнь куни Юнусобод туманининг 11-мавзесида “Нексия” автомобили ҳайдовчиси йўл четида бўлган 12 ёшли уч нафар ўсмирни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида ўсмирлардан бири воқеа жойида вафот этган. Иккинчи ўсмир олган жароҳатлари туфайли шифохонага ётқизилган.  Учинчи ўсмир эса амбулатор шароитида кўрикдан ўтказилган ва уйига жавоб берилган.

Янгиликлар лентаси
0