Фото

Фарғона водийси юраги - Наманган хорижлик инвесторларга қандай таклиф бера олади?

Халқаро инвестиция форуми якунида чет эллик инвесторлар билан умумий қиймати 300 миллион доллардан зиёд шартномалар, ўзаро манфаатли келишувларга эришилиши кўзда тутилган эди

7-8 июн кунлари дунёнинг 40дан зиёд мамлакатидан ташриф буюрган компаниялар вакиллари Наманган шаҳрида бўлдилар ва вилоятнинг инвестициявий салоҳияти билан яқиндан танишдилар.

Чет элликларга вилоятни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида ахборот берилди ва сармоя киритиш учун энг жозибадор лойиҳалар тақдим этилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

© Sputnik / Дильшода РахматоваФарғона водийсининг юраги - Наманган шаҳрида 7-8 июн кунлари "Doing business with Namangan - 2019" халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди.
Наманган вилояти хорижий компанияларга ўз инвестицион салоҳиятини тақдим этди - Sputnik Ўзбекистон
1/12
Фарғона водийсининг юраги - Наманган шаҳрида 7-8 июн кунлари "Doing business with Namangan - 2019" халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваНаманган вилояти ҳудудида "Наманган" ва "Косонсой-Фарм" эркин иқтисодий ҳудудлари ва 9 та кичик саноат зоналари мавжуд. Яқин келажакда эса тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган учинчи иқтисодий зона ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Наманган вилояти хорижий компанияларга ўз инвестицион салоҳиятини тақдим этди - Sputnik Ўзбекистон
2/12
Наманган вилояти ҳудудида "Наманган" ва "Косонсой-Фарм" эркин иқтисодий ҳудудлари ва 9 та кичик саноат зоналари мавжуд. Яқин келажакда эса тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган учинчи иқтисодий зона ташкил этиш режалаштирилмоқда.
© Sputnik / Дильшода РахматоваВилоятда йирик текстил ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган матоларнинг 15 фоизи Наманган вилоятига тўғри келади. Наманганлик чеварлар томонидан тикиладиган эркаклар костюм-шимларга жаҳон бозорида тобора талаб кучаймоқда.
Наманган вилояти хорижий компанияларга ўз инвестицион салоҳиятини тақдим этди - Sputnik Ўзбекистон
3/12
Вилоятда йирик текстил ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган матоларнинг 15 фоизи Наманган вилоятига тўғри келади. Наманганлик чеварлар томонидан тикиладиган эркаклар костюм-шимларга жаҳон бозорида тобора талаб кучаймоқда.
© Sputnik / Дильшода Рахматова7-8 июня 2019 года в Намангане прошел международный инвестиционный форум "Invest in Namangan" и выставка производителей Наманганской области.
Наманган вилояти хорижий компанияларга ўз инвестицион салоҳиятини тақдим этди - Sputnik Ўзбекистон
4/12
7-8 июня 2019 года в Намангане прошел международный инвестиционный форум "Invest in Namangan" и выставка производителей Наманганской области.
© Sputnik / Дильшода РахматоваНаманганда етиштирилган ёнғоқлар ва қайта ишланган хўл-мевалар.
Наманган вилояти хорижий компанияларга ўз инвестицион салоҳиятини тақдим этди - Sputnik Ўзбекистон
5/12
Наманганда етиштирилган ёнғоқлар ва қайта ишланган хўл-мевалар.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЎзбекистонда йилнинг 300 дан ортиқ куни қуёшли бўлгани учун мамлакат мевалари дунёдаги энг мазали ва ширин, деб тан олинган. Наманган вилоятида етиштирилган гилос, барча сифат сертификатларига эга бўлиб, бир ҳафта олдин илк маротаба экспорт қилинди ва Лондон супермаркетларида сотувга чиқди, вилоятда етиштирилган ўрик эса Ҳиндистонгача етиб борди.
Наманган вилояти хорижий компанияларга ўз инвестицион салоҳиятини тақдим этди - Sputnik Ўзбекистон
6/12
Ўзбекистонда йилнинг 300 дан ортиқ куни қуёшли бўлгани учун мамлакат мевалари дунёдаги энг мазали ва ширин, деб тан олинган. Наманган вилоятида етиштирилган гилос, барча сифат сертификатларига эга бўлиб, бир ҳафта олдин илк маротаба экспорт қилинди ва Лондон супермаркетларида сотувга чиқди, вилоятда етиштирилган ўрик эса Ҳиндистонгача етиб борди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваФорум арафасида Наманган вилояти ҳокимлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда илк бор экспортчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ноёб "MADEINNAMANGAN.UZ" порталини ишга туширди. Унда Ўзбекистондаги барча ишлаб-чиқарувчилар каталоги мужассам.
Наманган вилояти хорижий компанияларга ўз инвестицион салоҳиятини тақдим этди - Sputnik Ўзбекистон
7/12
Форум арафасида Наманган вилояти ҳокимлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда илк бор экспортчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ноёб "MADEINNAMANGAN.UZ" порталини ишга туширди. Унда Ўзбекистондаги барча ишлаб-чиқарувчилар каталоги мужассам.
© Sputnik / Дильшода РахматоваИнвестиция форуми Наманганда анъанавий Гуллар фестивали ўтказилаётган кунларда бўлиб ўтди.
Наманган вилояти хорижий компанияларга ўз инвестицион салоҳиятини тақдим этди - Sputnik Ўзбекистон
8/12
Инвестиция форуми Наманганда анъанавий Гуллар фестивали ўтказилаётган кунларда бўлиб ўтди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваВилоят туризм йўналишида ҳам юқори салоҳиятга эга. Наманганда йирик "Ахсикент" архитектура ёдгорлиги мероси мавжуд. Қадимда бу ўлкада жаҳон илм-фанига салмоқли ҳисса қўшган 30 дан ортиқ олимлар етишиб чиққан ва уларнинг бебаҳо меросини ўрганиш водийни мутлақо янги қиёфада жаҳонга танитиши мумкин.
Наманган вилояти хорижий компанияларга ўз инвестицион салоҳиятини тақдим этди - Sputnik Ўзбекистон
9/12
Вилоят туризм йўналишида ҳам юқори салоҳиятга эга. Наманганда йирик "Ахсикент" архитектура ёдгорлиги мероси мавжуд. Қадимда бу ўлкада жаҳон илм-фанига салмоқли ҳисса қўшган 30 дан ортиқ олимлар етишиб чиққан ва уларнинг бебаҳо меросини ўрганиш водийни мутлақо янги қиёфада жаҳонга танитиши мумкин.
© Sputnik / Дильшода РахматоваX-XIII асрларда Фарғона водийсида Ахсикент йирик шаҳарлардан бири бўлиб, шаҳарда ойначилик, кулолчилик, темирчилик ҳамда қуролсозлик ва бошқа соҳалар ривожланган. 90 гектарга яқин ер ости сув иншоотининг мавжудлиги ва шаҳарнинг мудофаа учун қулай географик ўринда жойлашганлиги Ахсикент шаҳарсозлигидаги ўзига хос жиҳатлар ҳисобланади.
Наманган вилояти хорижий компанияларга ўз инвестицион салоҳиятини тақдим этди - Sputnik Ўзбекистон
10/12
X-XIII асрларда Фарғона водийсида Ахсикент йирик шаҳарлардан бири бўлиб, шаҳарда ойначилик, кулолчилик, темирчилик ҳамда қуролсозлик ва бошқа соҳалар ривожланган. 90 гектарга яқин ер ости сув иншоотининг мавжудлиги ва шаҳарнинг мудофаа учун қулай географик ўринда жойлашганлиги Ахсикент шаҳарсозлигидаги ўзига хос жиҳатлар ҳисобланади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваФорумда 40дан зиёд мамлакатлар, хусусан, Ҳиндистон, Туркия, ХХР, Россия, Германия, БАА, Франция ва бошқа давлатлар хорижий компанияларининг 300дан ортиқ вакиллари иштирок этди. Форум ишида Ўзбекистонда аккредитация қилинган дипломатик корпус вакиллари ва чет эл ОАВ мухбирлари ҳам қатнашдилар.
Наманган вилояти хорижий компанияларга ўз инвестицион салоҳиятини тақдим этди - Sputnik Ўзбекистон
11/12
Форумда 40дан зиёд мамлакатлар, хусусан, Ҳиндистон, Туркия, ХХР, Россия, Германия, БАА, Франция ва бошқа давлатлар хорижий компанияларининг 300дан ортиқ вакиллари иштирок этди. Форум ишида Ўзбекистонда аккредитация қилинган дипломатик корпус вакиллари ва чет эл ОАВ мухбирлари ҳам қатнашдилар.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЎзбекистон ташқи сиёсатда, хусусан, жаҳон ҳамжамияти билан савдо-иқтисодий, маданий-дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда. Вилоят ҳокимлиги расмийлари Наманганга келишни хоҳлайдиган ҳар бир инвестор "Хуш келибсиз!" дея кутиб олинишини ваъда қилди, демак, Фарғона водийси ижобий ўзгаришлар ва катта йўл бошида. Бу борада барчага ибрат мактаби бўлади, деб умид қиламиз.
Наманган вилояти хорижий компанияларга ўз инвестицион салоҳиятини тақдим этди - Sputnik Ўзбекистон
12/12
Ўзбекистон ташқи сиёсатда, хусусан, жаҳон ҳамжамияти билан савдо-иқтисодий, маданий-дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда. Вилоят ҳокимлиги расмийлари Наманганга келишни хоҳлайдиган ҳар бир инвестор "Хуш келибсиз!" дея кутиб олинишини ваъда қилди, демак, Фарғона водийси ижобий ўзгаришлар ва катта йўл бошида. Бу борада барчага ибрат мактаби бўлади, деб умид қиламиз.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала