Ҳодисалар

Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲ 22 ёшли қиз ва 38 ёшли эркакнинг умрига зомин бўлди

CC0 / pixabay / Машина после ДТП. Иллюстративное фото
Машина после ДТП. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтган пиёда туфайли содир бўлган.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Кеча Мирзо Улуғбек туманидаги Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ДТП в Юнусабадском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
ИИББ Юнусободдаги ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берди

Хабарда қайд этилишича, 22 ёшли қиз йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтган.

“Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган, шундан сўнг бошқарувни йўқотиб, “Кобальт” русумли автомобиль билан тўқнашиб кетган. “Ласетти” уриб юборган пиёда Shacman юк машинаси тагига кириб кетган.

“ЙТҲ оқибатида пиёда Г.И. ва “Ласетти” автомобилининг 38 ёшли йўловчиси О.М. воқеа жойида ҳалок бўлган”, - дейилади хабарда Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

“Кобальт” автомобилининг йўловчиси олган жароҳати туфайли шифохонага ётқизилган. “Ласетти” автомобили ҳайдовчисига амбулатор шароитда тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонадан рухсат берилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтган пиёда туфайли содир бўлган.

Тергов давомида "Лаcетти" ҳайдовчисининг айбдорлик даражаси аниқланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала