Ўзбекистон Афғонистонга МДҲ бозорига киришига ёрдам бериши мумкин - эксперт

© SputnikЧто построил СССР в Афганистане
Что построил СССР в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистон билан ҳамкорлик қилиш - Ўзбекистон учун улкан стратегик имкониятлар яратади, - эксперт.

ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. Ўзбекистон Афғонистонга ўз товарларини МДҲ бозорига олиб кириш учун имкон яратиши мумкин, деб ҳисоблайди Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик изланишлар институти директори ўринбосари Санжар Валиев.

“Ўзбекистон Афғонистон билан ҳамкорлик қилишнинг янги сиёсатини эълон қилди. Бу билан у Афғонистон учун ўз товарларини МДҲ бозорига олиб кириш учун бетакрор имконият яратди”, - деди Валиев.

Афғонистон билан ҳамкорлик қилиш биз учун улкан стратегик имкониятлар яратади, - деб қўйшимча қилди эксперт.

Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
Термиздаги форумда Ўзбекистон-Афғонистон ишбилармонлари нималар ҳақида келишиб олишди

Мутахассининг бундай хулосага келишига Ўзбекистоннинг жуғрофий жойлашиши ҳам сабаб бўлган. Афғонистон билан қўшни мамлакатлар орасида фақат Ўзбекистон ҳудуддаги барча мамлкатлар билан чегарадошдир. Шундан келиб чиқан ҳолда, эксперт Ўзбекистон уларни боғловчи марказ бўлиши мумкин деб хулоса қилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 2 йил ичида Ўзбекистон ва Афғонистон орасида муносабатлар илдам ривожланди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани Ўзбекистонга ташриф буюрди, Тошкент ва Самарқандда Афғонистонда тинлик ўрнатишга қаратилган халқаро форумлар бўлиб ўтди. Шунингдек Ўзбекистон ва Афғонистон орасида темир йўл қуриш, элктр энергияси экспорт қилиш каби йирик шартномалар ҳам имзоланди. Айни дамда Термиз шаҳрида афғонистонлик ёшлар учун махсус ўқув маркази ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0