Жамият

Самарқанд аҳолисига Бульварни янгилаш лойиҳаси маъқул бўлмади

© Facebook / Фируза ШариповаУниверситетский (ранее — Абрамовский) бульвар в Самарканде
Университетский (ранее — Абрамовский) бульвар в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд ҳокимияти шаҳар марказидаги Бульварга велосипед йўлакчалари ва тренажерлар қуришни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 16 июн – Sputnik. Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов томонидан эълон қилинган Бульварни янгилаш лойиҳаси ижтимоий тармоқларда аҳоли танқиди ва кўплаб мунозараларга дуч келди.

Потоп в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Самарқанд кўчалари сувга тўлди

Бунга жавобан Рустам Қобилов блогерларни 16 июнь куни соат 17:00 да Университет бульварига учрашувга таклиф қилди.

Ҳокимият Бульварда бирорта ҳам дарахт кесилмайди, деб ваъда беришига қарамасдан, маҳаллий аҳоли янги лойиҳа баҳонасида дарахтлар кесилишидан хавотирда. "Самарқанд ва Самарқандликлар"  гуруҳи аъзоси Elena Baronina ёзишига кўра, лойиҳада кўрсатилган велосипед йўлакларини қуриш учун камида бир қатор дарахтларни кесиш керак. 

© Хокимият СамаркандаНа главном бульваре Самарканда появятся велодорожки и спортивные тренажеры
Самарқанд аҳолисига Бульварни янгилаш лойиҳаси маъқул бўлмади - Sputnik Ўзбекистон
На главном бульваре Самарканда появятся велодорожки и спортивные тренажеры
“Велосипед йўлаклари қуриш – бу албатта яхши иш, лекин аллақачон обод бўлган булвар ўрнига эмас. Бунинг учун Самарқандда янгилаш ва оободонлаштириш керак бўлган жойлар жуда кўп”, - деб ёзган Виктор Драго исмли фойдаланувчи.

"Велодорожкани бульварда куриш - кузбуямачилик. Президент хам шу ердан утади, Самаркандга келаётган хамма мехмонлар хам албатта шу бульвардан утади. Хокимият буни билади. Шунинг учунам айнан шу ерда иш курсатмокчи холос. Улар шу билан бошка жойда велодорожкаям, спорт плошадкаям курмайди", - деб ёзган Farukh Samarkandi исмли фойдаланувчи. 

Жазирама саратон кунида ҳеч қандай велосипед йўлаги ҳам, тренажерлар ҳам иссиқдан сақлай олмаслигини барча яхши тушунади албатта. Ундан ташқари Тошкент марказидаги Амир Темур хиёбонининг олдинги ва ҳозирги ҳолати ҳам кўпчилик учун яхши “дарс” бўлган. Бир вақтлар ям яшил дарахтлар сояси остида бўлган Фарғона шаҳри эса 80% дарахтларидан маҳрум бўлган.

© Хокимият СамаркандаНа главном бульваре Самарканда появятся велодорожки и спортивные тренажеры
Самарқанд аҳолисига Бульварни янгилаш лойиҳаси маъқул бўлмади - Sputnik Ўзбекистон
На главном бульваре Самарканда появятся велодорожки и спортивные тренажеры

Айни дамда самарқандликлар #нашБульвар хештеги остида бульварни ва унинг 100 йиллик азим дарахтларини ҳимоя қилувчи хабарлар қолдирмоқда.

© Хокимият СамаркандаНа главном бульваре Самарканда появятся велодорожки и спортивные тренажеры
Самарқанд аҳолисига Бульварни янгилаш лойиҳаси маъқул бўлмади - Sputnik Ўзбекистон
На главном бульваре Самарканда появятся велодорожки и спортивные тренажеры

Маълумот учун: Россиянинг йирик шаҳарларида велосипед йўлаклари ва тренажерлар марказий бульварларда ва маданий объектлар ёнида қурилмаган. Улар ҳудудий кичик парклар ичида ва кўп қаватли уйлар орасидаги болалар ва спорт майдончаларида қурилган. 

Бир тасаввур қилиб кўринг: Сиз костюм шимда рафиқангиз билан театрдан ёки ресторандан чиқиб бульвардан пиёда сайр қилаяпсиз. У ерда эса "качоклар" майкачанг терга ботиб тош кўтараяпти... Ғалати-а? 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала