Туркманистон президенти ўғлини ҳоким этиб тайинлади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишПредседатель комитета по законодательству и его нормам Туркменистана Сердар Бердымухамедов
Председатель комитета по законодательству и его нормам Туркменистана Сердар Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сердар Бердимуҳемедов 1981 йилда таваллуд топган. Ниёзов С.А. номидаги Туркманистон қишлоқ хўжалиги университетини муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердар Бердимуҳамедовни Ахал вилояти раҳбари этиб тайинлади. Бу ҳақда мамлакат давлат ахборот агентлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, президент Ахал вилояти собиқ раҳбари Шоҳрат Амангелдиевни бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этган.

Г.Бердымухамедов прибыл в Минск в официальным визитом - Sputnik Ўзбекистон
Бердимуҳаммедов велосипед ҳайдаётиб, тўппончада нишонни аниқ урди

Сердар Бердимуҳамедов раҳбар этиб тайинлангунига қадар вилоят раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.

Ахал вилояти мамлакатнинг жанубида жойлашган бўлиб, Туркманистоннинг беш вилоятидан бири ҳисобланади.

Сердар Бердимуҳемедов 1981 йилда таваллуд топган. Ниёзов С.А. номидаги Туркманистон қишлоқ хўжалиги университетини муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2008-2011 йилларда Россия ТИВ дипломатик академиясида таҳсил олди ва халқаро алоқалар бўйича мутахассислига эга бўлди.

Мактаб ўқувчисидан миллиардергача: Марказий Осиё етакчиларининг фарзандлари

Шунингдек, 2011-2013 йилларда Женевада хавфсизлик сиёсати марказида таҳсил олди ва Европа ва халқаро хавфсизлик бўйича мутахассис малакасига эга бўлди.

Янгиликлар лентаси
0