Россия ва Беларусь бирлашадими? Путин жавоби

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрямая линия с президентом РФ Владимиром Путиным
Прямая линия с президентом РФ Владимиром Путиным - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путин Россия ва Беларуснинг бирлашиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 20 июн - Sputnik. Россия ва Беларуснинг бирлашиб, ягона давлат вужудга келтириш режалари йўқ. Бу ҳақда Россия президенти “Владимир Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот” давомида маълум қилди.

Владимир Путин и Александр Лукашенко на заседании ВГС - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Беларусь бирлашиб, Катта Россия вужудга келадими?

“Бугунги кунда Россия ва Беларуснинг бир давлат бўлиб бирлашиш режаси йўқ. Гап Иттифоқдош давлат тузиш тўғрисидаги шартномани амалга ошириш ҳақида бормоқда. Бу ягона давлат дегани эмас”, - деди Россия раҳбари.

Россия етакчиси ҳамкасби Александр Лукашенко билан бу шартномага қайтишга келишиб олишганини маълум қилди. Шунингдек, амалга ошириш керак бўлган ишлар муҳокама қилганини қўшимча қилди.

Россия ва Беларусь иттифоқчиликни янада чуқурлаштиради

Унинг фикрига кўра, анча ишлар бажарилган, лекин бу ҳали етарлича эмас.

Илгарироқ Сочида Владимир Путин билан ўтказган музокараларидан сўнг Александр Лукашенко ушбу мазмундаги саволга "биз бирлик, уринишларимизни, давлатларни ва халқларни бирлаштиришда сиз қанчалик тайёр бўлсангиз, шунчалик олдинга қадам қўйишга тайёрмиз. Гапимга қулоқ солинг, биз эртагаёқ бирлашишимиз мумкин, бизда муаммо йўқ, лекин сизлар, россияликлар ва беларуслар бунга тайёрмисиз?" дея риторик савол билан мурожаат қилганди.

Янгиликлар лентаси
0