Самарадаги ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик жароҳат олди

© PixabayЗнак аварийной остановки
Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барча жароҳатланганлар 5-сон Толятти шаҳар клиник касалхонасига олиб берилган.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Самара вилоятида (Россия) юз берган ЙТҲ оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди.

ТИВнинг мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб хабар қилишича, 17-июнь куни Самара вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 киши, жумладан 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олган.

Взрыв в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
Туркиядаги Ўзбекистон фуқароларига паспортга оид муҳим эслатма билан мурожаат қилинди

“Барча жароҳатланганлар 5-сон Толятти шаҳар клиник касалхонасига олиб берилган”, - дейилади хабарда.

Бош консулхона Самара вилоятининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Волгабўйи федерал округи* ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакат Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади: +7-967-772-66-00.

*Волгабўйи федерал округига Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикасига киради.

Янгиликлар лентаси
0