Илғор технологиялар ва кенг имкониятлар: Ўзбекистондаги биринчи ЭИЗ ҳаётидан репортаж

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган чет эл оммавий ахборот воситалари мухбирлари 20-июн куни "Навоий" вилоятида ташкил этилган эркин иқтисодий зона фаолияти билан танишдилар

"Навоий" ЭИЗ - ўн бир йил муқаддам Ўзбекистонда биринчи бўлиб ташкил этилган эркин иқтисодий зонадир. Бу зона аввалига Навоий шаҳри ёнида 564 гектар майдонни эгаллаган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019-йил май ойидаги фармони билан ЭИЗ ҳудуди бутун Навоий вилояти чегарасичага кенгайтирилди.

Заместитель хокима Навоийской области Уктам Исламов - Sputnik Ўзбекистон
Навоий вилояти - Ўзбекистон “Силикон водий”сига айланади

Жорий йил февраль ойида "Навоий" ЭИЗга директор этиб тайинланган, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россия фуқароси - Ҳабиб Абдуллаев Sputnik мухбири билан суҳбатда ЭИЗ имтиёзлари ва афзалликлари ҳақида гапирди.

"Навоий ЭИЗ бўйича қабул қилинган май ойидаги президент қарорини инқилобий ҳужжат, дея баҳолаш мумкин. Энди Навоий ЭИЗда бизнес ташкил қилмоқчи бўлган инвесторлар бу ишни осон ва арзон йўлга қўя оладилар. Агар уларнинг лойиҳалари эскпортга, Ўзбекистонда импорт қилинаётган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган, инновацион ишлаб чиқариш, ёки юқори технологияли ишлаб чиқариш бўлса инвесторлар Навоий вилоятида исталган ҳудудда ишлаб чиқаришни ташкил қилиши мумкин", - деди ЭИЗ директори.

Абдуллаев, ўзи раҳбарлик қилаётган "Навоий" ЭИЗнинг Ўзбекистон иқтисодиётидаги ўрни ҳақида гапирар экан, у "локомотив" вазифасини бажармаса-да, аммо ўта жиддий пилот лойиҳа, етакчи лойиҳа эканлигига урғу берди.

Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган чет эл оммавий ахборот воситалари мухбирлари 20-июн куни "Навоий" ЭИЗ директори таклифи билан вилоятида ташкил этилган эркин иқтисодий зона фаолияти билан танишдилар.

Sputnik мухбирининг ЭИЗ тўғрисидаги фоторепортажини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

© Sputnik / Дильшода РахматоваЎзбекистонда аккредитациядан ўтган чет эл, хусусан, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Россия ва Туркия давлатлари ОАВ вакиллари 20 июнь куни "Навоий" ЭИЗ фаолияти билан танишдилар.
Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ - Sputnik Ўзбекистон
1/11
Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган чет эл, хусусан, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Россия ва Туркия давлатлари ОАВ вакиллари 20 июнь куни "Навоий" ЭИЗ фаолияти билан танишдилар.
© Sputnik / Дильшода Рахматова"Navoi Cable Connector" хорижий корхонаси - Марказий Осиёдаги энг замонавий ва юқори технологияларга асосланган заводлардан биридир. У 2015 йил декабрда фаолиятини бошлаган. Лойиҳа қиймати 30 миллион доллар.
Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ - Sputnik Ўзбекистон
2/11
"Navoi Cable Connector" хорижий корхонаси - Марказий Осиёдаги энг замонавий ва юқори технологияларга асосланган заводлардан биридир. У 2015 йил декабрда фаолиятини бошлаган. Лойиҳа қиймати 30 миллион доллар.
© Sputnik / Дильшода РахматоваКорхонада 1 кВТдан 400 кВТгача бўлган алюмин ва мис симли юқори кучланишга эга бўлган кабеллар ишлаб чиқарилади. Заводда 100 нафар иш ўрни яратилган.
Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ - Sputnik Ўзбекистон
3/11
Корхонада 1 кВТдан 400 кВТгача бўлган алюмин ва мис симли юқори кучланишга эга бўлган кабеллар ишлаб чиқарилади. Заводда 100 нафар иш ўрни яратилган.
© Sputnik / Дильшода Рахматова2019 йилда мис ва алюмин кабеллар эскпортидан тушган тушум 4 миллион долларни ташкил қилган.
Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ - Sputnik Ўзбекистон
4/11
2019 йилда мис ва алюмин кабеллар эскпортидан тушган тушум 4 миллион долларни ташкил қилган.
© Sputnik / Дильшода Рахматова"Navoi Cable Connector" корхонаси келажакда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, шунингдек, Ла-Манш бўғози сувлари остидан ўтадиган кабеллар ишлаб-чиқаришини йўлга қўймоқчи.
Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ - Sputnik Ўзбекистон
5/11
"Navoi Cable Connector" корхонаси келажакда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, шунингдек, Ла-Манш бўғози сувлари остидан ўтадиган кабеллар ишлаб-чиқаришини йўлга қўймоқчи.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЮқори вольтли кабеллар харидорлари - бу Япониянинг Mitsubishi компанияси, Туркия ва Хитой давлатларидир. 2018 йилдан олдинги даврларда Европа давлатларига ҳам экспорт қилинган.
Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ - Sputnik Ўзбекистон
6/11
Юқори вольтли кабеллар харидорлари - бу Япониянинг Mitsubishi компанияси, Туркия ва Хитой давлатларидир. 2018 йилдан олдинги даврларда Европа давлатларига ҳам экспорт қилинган.
© Sputnik / Дильшода РахматоваМана шундай кабелнинг бир метри оғирлиги 20 килограммни ташкил этади.
Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ - Sputnik Ўзбекистон
7/11
Мана шундай кабелнинг бир метри оғирлиги 20 килограммни ташкил этади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЖурналистлар шунингдек, 2018 йилда ишга тушган, умумий қиймати 37 миллион доллар бўлган "Бенкам" номли алюмин заводида ҳам бўлдилар.
Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ - Sputnik Ўзбекистон
8/11
Журналистлар шунингдек, 2018 йилда ишга тушган, умумий қиймати 37 миллион доллар бўлган "Бенкам" номли алюмин заводида ҳам бўлдилар.
© Sputnik / Дильшода РахматоваБу заводда Россиянинг "Росал" компаниясидан импорт қилинадиган алюмин хом-ашёсидан алюмин профиллар ишлаб чиқарилади. Шунингдек, автомобил ва тиббиёт соҳасида ишлатиладиган алюмин маҳсулотлар ишлаб-чиқарилиши ҳам йўлга қўйилган.
Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ - Sputnik Ўзбекистон
9/11
Бу заводда Россиянинг "Росал" компаниясидан импорт қилинадиган алюмин хом-ашёсидан алюмин профиллар ишлаб чиқарилади. Шунингдек, автомобил ва тиббиёт соҳасида ишлатиладиган алюмин маҳсулотлар ишлаб-чиқарилиши ҳам йўлга қўйилган.
© Sputnik / Дильшода РахматоваИшлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 70%и Канада, Германия, АҚШ, Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатларга экспорт қилинади.
Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ - Sputnik Ўзбекистон
10/11
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 70%и Канада, Германия, АҚШ, Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатларга экспорт қилинади.
© Sputnik / Дильшода Рахматова"Навоий" ЭИЗга 2019 йил 1 июнь ҳолатига кўра, 44 тадбиркор томонидан 191,2 млн. доллар инвестиция киритилган. Шу билан бирга 25 та тадбиркорлик субъектлари томонидан қиймати 126,6 млн. доллар бўлган 25 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 280,7 млн. долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, 82,3 млн. долларлик маҳсулотни экспорт қилиш ҳамда янги 1738 та иш ўринлари ташкил қилиш кўзда тутилган.
Производство высоковольтных кабелей в Наваи СЭЗ - Sputnik Ўзбекистон
11/11
"Навоий" ЭИЗга 2019 йил 1 июнь ҳолатига кўра, 44 тадбиркор томонидан 191,2 млн. доллар инвестиция киритилган. Шу билан бирга 25 та тадбиркорлик субъектлари томонидан қиймати 126,6 млн. доллар бўлган 25 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 280,7 млн. долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, 82,3 млн. долларлик маҳсулотни экспорт қилиш ҳамда янги 1738 та иш ўринлари ташкил қилиш кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0