НАТО Россия билан ҳарбий можаро эҳтимолига баҳо берди

Oбуна бўлиш
НАТО болтиқбўйи давлатларида ҳарбийлар сонини ошириш билан бирга, олдинги позицияларни кенгайтириш бўйича мавжуд келишувларни тўлдирмоқчи

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Россия ва НАТО ўртасида ҳарбий можаро юзага келиши эҳтимоли оз, лекин бўлиши мумкин, дейилади НАТОнинг мудофаа коллежи тайёрлаган "Болтиқбўйи аҳамияти. НАТО шимоли-шарқий чегаралари ҳимояси" баёнотда.

Cамолёт А-50 дальнего радиолокационного обнаружения и управления - Sputnik Ўзбекистон
НАТО машқ бошлади: Россия “учар радарлари” Қора денгизни назорат қилади

Ҳужжатда таъкидланишича, Болтиқбўйига янада кўпроқ америка қўшинларини юбориш керак, чунки Болтиқбўйи давлатлари Москва учун "Европа хавфсизлиги архитектурасини йўқ қилиш усулига" айланиши мумкин, деб ёзади доклад муаллифи.

"Сўнгги ўн йилда Россия Федерацияси Европа хавфсизлиги архитектурасини йўқ қилиш истагини намойиш қилди. НАТО ва Россия ўртасидаги ҳарбий можаро юз бериши эҳтимоли паст, аммо бунга эҳтимол сифатида қараб бўлмайди. Бундай хатарларни пасайтириш, НАТОнинг Болтиқбўйи мамлакатларидаги "ушлаб туриш" салоҳиятини қўллаб-қувватлаш учун болтиқбўйи ерларига америка қўшинларини юборишни кучайтириш лозим. Ҳарбийлар сонини кўпайтириш билан бирга, олдинги позицияларни кенгайтириш бўйича мавжуд келишувларни тўлдириш керак", - дея фикр билдирган ҳужжат муаллифи.

Сал олдинроқ АҚШ конгресси ҳали ҳам совет қурол-аслаҳаларидан фойдаланишда давом этаётган, НАТО аъзоси бўлган Шарқий Европа мамлакатларига, америка техникасини харид қилишлари учун кредит бериш таклифини илгари сурган эди. Қонун чиқарувчилар фикрича, альянс бўйича иттифоқдошлар Москвага тоъбе, негаки улар Россиядан эҳтиёт қисмларни харид қилишга мажбур.

Янгиликлар лентаси
0