Имон Каримова онаси номидан мурожаат эълон қилди

© Sputnik / Валерий Левитин Гульнара Каримова на 65-й Каннском кинофестивале
 Гульнара Каримова на 65-й Каннском кинофестивале - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Имон Каримова онаси номидан қолдирган хабарга кўра, у Ўзбекистон халқидан кечирим сўраган ва 1,2 миллиард доллар давлатга қайтарган.

ТОШКЕНТ, 23 июн – Sputnik. Гулнора Каримованинг қизи Имон ўз инстаграмида онаси номидан хабар қолдирди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Хабарда айтилишига кўра, онаси Гулнора Каримова Ўзбекистон халқидан кечирим сўраган ва ўзига тегишли бўлган 1,2 миллиард маблағни давлатга қайтариб берган.

“Бу сўнгги 6 йил давомида менинг бирнчи мурожаатим. Менинг бугунги ҳолатим учун қайғурган ва дуо қилган барчага миннатдорлик билдираман <...> Айни дамда,Ўзбекистон ҳудудида менга тегишли умумий қиймати 1,2 миллиард доллар бўлган  активлар менинг тасарруфимдан чиқарилган ва республика бюджети фойдасига ишламоқда <...>”, - дейилган мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг 2017 йил 28 июль куни эълон қилинган хабарида Гулнора Каримованинг Ўзбекистон ичидаги эмас, хорижий давлатлардаги бойликлари ҳақида сўз юритилган эди.

Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Прокуратура Гулнора Каримова активларини Ўзбекистонга қайтармоқда

Унда айтилишига кўра, Г. Каримова 2001 – 2013 йилларда Ўзбекистондан 2 миллиард долларга яқин маблағ ўғирлагани ва ҳозир ушбу бойликлар 13та хорижий мамлакатларда турли кўринишларда, асосан кўчмас мулк шаклида сақланаётгани айтиб ўтилган эди. Хусусан, Швейцарияда 800 млн, Ирландияда – 300 млн, БААда 130 млн, Гонконгда 67, Францияда – 61, Мальтада – 49 млн ва ҳо казо.

Ушбу ва бошқа жиноятлари Учун Г. Каримовага 10 озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган эди. Лекин кейинчалик маълум бўлишича, Г. Каримовага ушбу жазо ўзи истаган хонадонда озодликни чеклаш чораси билан алмаштирилган. Аммо 2019 йилнинг 5 март куни, келишилган тартибни бузгани ва мажбуриятларини бажармагани туфайли Г.Каримова яна қамоқхонага қайтарилган эди.

Янгиликлар лентаси
0