Дунёда

Атамбаев тарафдорлари ҳукумат истеъфосини талаб қилади

© Sputnik / Табылды КадырбековБывший президент КР Алмазбек Атамбаев после пресс-конференции на территории своего дома в селе Кой-Таш
Бывший президент КР Алмазбек Атамбаев после пресс-конференции на территории своего дома в селе Кой-Таш - Sputnik Ўзбекистон
Собиқ давлат раҳбари тарафдорлари “халқ штабини” тузиб, қатор талабларни қўйишди.

ТОШКЕНТ, 27 июн – Sputnik. Агар Қирғизистон ҳукумати бир нечта талабларни бажармаса, собиқ президент тарафдорлари ҳукумат истеъфосини талаб қилади, бу ҳақда Жўқорғу Кенеши депутати, Қирғизистон ижтимоий-демократик партияси сиёсий кенгаш аъзоси Ирина Карамушкина маълум қилди.

Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.

Пресс-секретарь Президента Российской Федерации Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россия президентининг матбуот котиби Атамбаев масаласи юзасидан изоҳ берди

Қўй-Тош қишлоғида Атамбаевнинг тарафдорлари иштирокида матбуот анжуман ўтказилди.

“Агар қисқа вақт ичида ҳукумат халқ штаби талабларини бажармаса, биз унинг истеъфосини талаб қиламиз. Майдонга чиқамиз, эркин микрафон ташкил қилиб, ҳаммасини айтамиз. Худо кўрсатмасин, лекин учинчи инқилоб бўлиши мумкин. Қон тўкилмаслигига ҳаракат қиламиз, бироқ майдонда митинг қилиш бизга қонун билан рухсат берилган”, - деди Карамушкина.

Бугун, 27 июнь куни Жўқорғу Кенеш Алмазбек Атамбаевни собиқ президент мақомидан маҳрум этди. Мамлакат бош прокурори Ўткурбек Жамшитов унга нисбатан бешта айблов илгари сурилганини маълум қилди. Амалдаги тартибга кўра, Атамбаев сўроққа чақиртирилиши керак.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала