Гулнора Каримова давлатга $ 1,2 миллиард эмас $ 30 миллион қайтарди - Молия вазирлиги

© Sputnik / Валерий Левитин / Медиабанкка ўтишДень рождения основателя ювелирного дома De Grisogono
День рождения основателя ювелирного дома De Grisogono - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Молия вазирлиги хабарига кўра, Гулнора Каримованинг давлат фойдасига мусодара қилинган мулкнинг умумий қиймати 30 млн $. 

ТОШКЕНТ, 27 июн – Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлиги ОАВ ва ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган Гулнора Каримованинг давлат бюджетига 1,2 миллиард  доллар маблағини қайтаргани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади.

“Молия вазирлиги ундирилган даромадларни фамилияларга асосан ҳисобламайди. Ўтган йил давомида ва ушбу йилнинг биринчи ярмида юқорида кўрсатилган маблағлар давлат бюджетига келиб тушмади”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, ўтган йил давомида мусодара қилинган ва давлат бюджети даромадига айлантирилган мулкнинг, жумладан, заргарлик буюмлари ва валюта маблағлари, умумий қиймати  - 163 миллиард сўмни ёки 20,2 миллион долларни ташкил қилди.

2019 йилнинг биринчи ярмида мусодара қилинган ва давлат бюджети даромадига айлантирилган мулкнинг умумий қиймати 99,4 миллиард сўмни ёки 11,8  миллион долларни ташкил қилди, дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0