Дунёда

Хитой ва АҚШ савдо урушига нуқта қўйиладими?

© AP Photo/Andy WongФлаги США и Китая
Флаги США и Китая - Sputnik Ўзбекистон
Хитой ва АҚШ савдо урушида сулҳ эълон қилишга келишиб олди.

ТОШКЕНТ, 27 июн – Sputnik. Хитой ва АҚШ савдо урушида сулҳ эълон қилишга келишиб олди. Бу ҳақда РИА Новости South China Morning Post газетасига асосланиб хабар қилмоқда.

Торжественная встреча президента Греции Прокопис Павлопулос в Пекине, Китай - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Хитойнинг АҚШга қарши 3та кучли "қуроли"

Маълум қилинишича, савдо урушига барҳам берилгани 28-29 июнь кунлари Осакада бўлиб ўтадиган G20 саммитида эълон қилинади.

Ўтган йилнинг июль ва сентябрь ойларида АҚШ ва Хитой бир-бирларига қарши йилига юзлаб миллиард долларлик импорт маҳсулотларга божлар жорий этганди.  

Декабрь ойининг бошларида Аргентинадаги “Катта йигирматалик” учрашуви доирасида икки мамлакат савдо урушида “сулҳ” тузишга келишиб олганди.

Доллары - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
АҚШ долларни девальвацияга тайёрламоқда

“АҚШ ва Хитой низони ҳал қилиш учун музокараларни қайта тиклаш мақсадида савдо урушида яна бир сулҳ тузишга келишиб олди”, - дея манбалардан иқтибос келтиради нашр.

Хитой газетаси суҳбатдошларидан бири Америка президенти хоҳлаган вақтда бу масала борасида ўз фикрини ўзгартириши мумкин деб ҳисоблайди.

Чоршанба, 26 июнь куни АҚШ молия вазири Стивен Мнучин CNBC телеканалига берган интервьюсида Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо келишуви 90%га тайёр бўлганини ва уни имзолаш имконияти сақланиб қолганини хабар қилганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала