Ўзбекистонда олти йил ичида 4 мингга яқин кўп қаватли уйлар қурилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтроительство дома в Ташкенте
Строительство дома в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд шаҳарларида 16 қаватли, кўп квартирали 468та уй қурилади

ТОШКЕНТ, 27 июн - Sputnik. 2020-2025 йилларда комплекс уй-жойларни қуриш бўйича дастур лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда 3993 та кўп қаватли уй-жойларни қуриш режалаштирилган, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бу ҳақда Ўзбекистон қурилиш вазирининг ўринбосари Шуҳратхўжа Хашимов маълум қилди. 

"Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд шаҳарларида 16 қаватли, кўп квартирали 468та уй, Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида 12 қаватли 504та уй-жой қурилиши ва туман марказларида 3021та тўрт қаватли ва ундан юқори уйларни қуриш режалаштирилган", - деди вазир ўринбосари.

Шунингдек, Хашимовга кўра, бугунги кунда "Тошкент-Сити" намунасида "Омазор-Сити", "Юнусобод-бизнес Сити", "Мирзо-Улуғбек-бизнес Сити"лар, вилоятларда ҳам шундай объектларни қуриш, яъни "Нукус-Сити", "Андижон-Сити", "Бухоро-Сити", "Қарши-Сити", "Наманган-Сити" ва "Самарқанд-Сити"ларни барпо этиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала