Дунёда

Россия “Сармат” баллистик ракета хусусиятларини очиқлади

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишИспытание новой баллистической ракеты "Сармат"
Испытание новой баллистической ракеты Сармат - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
“Сармат” ракетаси “Воевода” номли дунёда энг оғир стратегик ракетани алмаштиради.

ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. Россия ҳарбийлари янги “Сармат” баллистик ракета яратувчилари илк бор унинг тактик-техник хусусиятлари ҳақида маълумотни очиқлади.

Демонстрационные полеты универсальной авиагрузовой платформы SKYF на аэродроме - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россияда разведка самолёт ва дронлар учун кўринмас радар яратилди

Ракета ҳақида маълумот “Армия-2019” форумида маълум қилинди.

Ракетанинг отиш узоқлиги 18 минг километр, бошланғич оғирлиги – 208,1 тонна. Ёнилғи оғирлиги  - 178 тонна, ракетанинг узунлиги – 35,5 метр, диаметри – 3 метр.

Ушбу форумда меҳмонлар эътиборига ракетанинг макети ҳавола қилинган.

“Сармат” ракетаси “Воевода” номли дунёда энг оғир бўлган стратегик ракетани алмаштиради. Тажриба-муҳандислик ишлари 2011 йилда бошланди.

Ўтган йили Владимир Путин “Сармат” ракетасини синовдан ўтказиш фаол босқичи бошланганини эълон қилганди. Биринчи ракеталар 2021 йилда топширилади.

Янгиликлар лентаси
0