Иқтисод

Россия ва Хитой долларда ҳисоб-китоб қилишдан воз кечди - ОАВ

© Sputnik / Александр Демьянчук / Фотобанкка ўтишРубли и юани
Рубли и юани - Sputnik Ўзбекистон
Яқин йилларда Хитой билан рублда ҳисоб-китоб қилиш 50 фоизга етиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. Россия ва Хитой миллий валюталарда ҳисоб-китобга ўтиш тўғрисида ҳукуматлараро битимни имзолади. Бу ҳақда “Известия” нашри Россия Молия вазири ўринбосари Сергей Сторчакнинг хатига асосан хабар қилди.

Доллары - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
АҚШ долларни девальвацияга тайёрламоқда

Таъкидланишича, ҳужжатни Россия бош вазирнинг биринчи ўринбосари, молия вазири Антон Силуанов ва Хитой Халқ банки раиси И Ган имзолади.

Хабарда ёзилишича, ҳозирги вақтда ҳисоб-китоб қилиш учун янги механизм яратилмоқда. Бунда Россия ва Хитой ўртасида SWIFT тизими бўлиши мумкин.

Миллий валютада ҳисоб-китоб ҳажмини ошириш учун рубл ва молиявий воситалар бозорини яратиш керак. Улар ўзаро савдодаги асосий маҳсулотлар бўйича курс ўзгариши хавфидан суғурталайди.

Ҳозирги вақтда Хитой билан рублда ҳисоб-китоб қилиш 10 фоиз бўлишига қарамасдан, яқин вақтларда 50 фоизга етиши мумкин. Шунингдек, аввал долларда тузилган шартномалар бўйича ҳам рубл ва юанда тўловлар амалга оширилади.

АҚШнинг Федерал захира тизими прогнозига кўра, яқин йилларда доллар асосий захира валюта мақомини йўқотади.

Америкалик экспертлар яқин вақтда АҚШ президенти Дональд Трамп доллар девальвацияси ҳақида қарор қабул қилиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.

Россияда бир неча кун аввал доллар ўтган йил август кўрсаткичидан энг кўп даражада пасайди. Америка валютаси 62,83 рублгача арзонлашди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала