"Ўзатом" бош директори АЭС яқинида чўмилса нима бўлишини айтди

© Sputnik / Дильшода РахматоваЖурабек Мирзамахмудов, генеральный директор Агентства по развитию атомной энергетики "Узатом"
Журабек Мирзамахмудов, генеральный директор Агентства по развитию атомной энергетики Узатом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзатом" агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов келажакда бунёд этиладиган атом электр станцияси ҳудудида экологик ҳолат жиддий мониторинг туфайли янада яхшиланишини айтиб, журналист ва жамоатчиликни тинчлантирди

Ўзбекистонда Марказий Осиёда биринчи АЭС қуриладиган майдонда ишлар давом этмоқда. Бу орада интернет тармоғида экологик хатарлар, бўлажак энергетик объектнинг сув ресурсларига таъсири қизғин муҳокама қилинмоқда.

"Ўзатом" раҳбари сўзларига кўра, станция ресурс ва экологияга ҳеч қандай зарар етказмайди, бошқа давлатларда АЭС эксплуатацияси тажрибаси эса, экология учун ижобий таъсири борлигини кўрсатган.

"Буғ ишлаб чиқиш ва станцияни совитиш учун сув миқдори ҳозирги электр станцияларимиз сарфлаётган миқдордан кўп талаб этилмайди. Шу билан бирга, атмосфера ёки оқова сувларга ҳеч қандай зарарли таъсири ҳам бўлмайди. АЭС ҳудудидан ташқарида яшаса, ишласа, дам олса, чўмилса ва балиқ тутса бўлади. Боз устига, экологик ҳолатнинг қатъий мониторинг қилиниши атроф-муҳит ҳимоясини янада кучлироқ таъминлаш имконини яратади", - деди Мирзамаҳмудов.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Европада АЭСнинг муваффақиятли эксплуатацияси қилиниши унинг энергетика ва технологиялар жиҳатдан табиий ресурсларни тежаш бўйича самарадорлигини исботлаган.

Ўзбекистон "Росатом" лойиҳаси бўйича 2,4 ГВт қувватга эга бўлган иккита энергоблокдан ташкил топган АЭС қурилишини режалаштирмоқда. Ушбу лойиҳа 2028 йилгача ҳаётга татбиқ этилиши лозим.

Гендиректор "Узатома" рассказал, что будет, если искупаться вблизи АЭС
Янгиликлар лентаси
0