Мирзиёев "Тошкент-Шарқий" аэропорти қурилиши қандай кечаётганини кузатди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством нового аэропорта
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством нового аэропорта - Sputnik Ўзбекистон
Президент бу аэропорт нафақат бугун, балки келажак учун барпо этилаётгани, шу боис уни узоқни ўйлаб, сифатли ва хавфсиз қилиб қуриш зарурлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни "Тошкент-Шарқий" аэродроми негизида қурилаётган аэропортни кўздан кечирди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати. 

Шавкат Мирзиёев посетил строительную площадку Tashkent City - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёев Tashkent City қурилиш майдонига ташриф буюрди

Бу ерда фуқаролик (ишбилармонлик) авиацияси ташкил этиш бўйича 2017 йил 30 июнда президент қарори қабул қилинган эди.

Ўзбекистон раҳбари ўтган йили бу ерга келиб, мазкур аэродромни қайта қуриш бўйича лойиҳа таклифлари билан танишган эди. 

Бугунги кунда аэропортда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. 4 километр узунликдаги иккита учиш-қўниш йўлаги, самолётлар тўхтаб туриши учун ангар ва перрон, юқори даражадаги делегациялар, ишбилармон доиралар вакиллари ва соатига минг нафар йўловчига хизмат кўрсатувчи терминаллар бунёд этилиши режалаштирилган.

Президент бу аэропорт нафақат бугун, балки келажак учун барпо этилаётгани, шу боис уни узоқни ўйлаб, сифатли ва хавфсиз қилиб қуриш зарурлигини таъкидлади.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала