Нукусда СЧР хизматчилари учун янги ошхона иш бошлади

© Пресс-служба Министерство обороны УзбекистанаНукусда СЧР хизматчилари учун янги ошхона иш бошлади
Нукусда СЧР хизматчилари учун янги ошхона иш бошлади  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нукус шаҳридаги ичимлик сувининг ичишга яроқсизлиги сабаб, ошхонага сувни фильтрлаш агрегати ҳам ўрнатилди. Ҳарбий хизматчилар учун бериладиган таомномадан асосан миллий овқатлар ассортименти жой олди. Таом тановул қилинадиган идиш-товоқлар эса энг сифатли хорижий мамлакатларининг тренд корхоналарида тайёрланган.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Нукус гарнизонидаги сафарбарлик чақируви резерви батальонида янги таъмирдан чиқарилган ошхона мажмуаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.

Маросимнинг очилиш тантанасида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қўмита раиси Соғиндиқ Турманов ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирок этишди.

Обязательно спрашивайте у местных жителей и других туристов, где отведать самый вкусный плов - Sputnik Ўзбекистон
ДХХ ходимларининг овқатланиши қандай ташкил этилади?

Мудофаа вазирлигининг буюртмасига асосан “Айдар Чимбай” қурилиш фирмаси томонидан реконструкция қилинган кенг ва шинам залга эга,  замонавий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланган 500 дан зиёд ўринга мўлжалланган ошхонанинг таъмири учун жами 6 миллиард сўм пул маблағлари сарфланди. Шунингдек, ошхонада президент ташаббуси билан Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмда ички ишлар органлари ходимлари учун ташкил этилган ихтисослаштирилган ўқув курси тингловчилари учун 50 кишилик алоҳида овқатланиш зали мавжуд. Натижада, илгари батальон хизматчилари ва ўқув курси тингловчилари учун ноқулайлик туғдираётган ошхонадаги зичлик, овқат тайёрлаш ва тарқатишда вужудга келган муаммоларга барҳам берилди. 

Ошхонада аутсорсинг тизими асосида “Табассум Нукус” МЧЖ томонидан юқори сифатли хизмат тури йўлга қўйилган. Мажмуада озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, уларга ишлов бериш, таом тайёрлаш, пишириқлар пишириш учун шароитлар муҳайё этилган. Қолаверса, Нукус шаҳридаги ичимлик сувининг ичишга яроқсизлиги сабаб, ошхонага сувни фильтрлаш агрегати ҳам ўрнатилди. Ҳарбий хизматчилар учун бериладиган таомномадан асосан миллий овқатлар ассортименти жой олди. Таом тановул қилинадиган идиш-товоқлар эса энг сифатли хорижий мамлакатларининг тренд корхоналарида тайёрланган.

Янгиликлар лентаси
0