Иқтисод

Ўзбекистонда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

© Sputnik / Игорь Катаев / Фотобанкка ўтишХимические удобрения
Химические удобрения - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг "Фосагро" холдинги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда мураккаб фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин.  

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Россиянинг "Фосагро" холдинги Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов билан ўғитлар етказиб бериш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида келишиб олишди. РИА Новости хабарига асосан.

Кимёвий ўғитлар - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон Қозоғистонга 19 тоннадан зиёд ўғит экпорт қилди

Бугун, 2 июль куни бўлиб ўтган учрашувда ПАО "Фосагро"нинг маркетинг ва савдо бўйича директори Сергеем Пронин, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ҳамда “Ўзхимпром” АЖ раиси Одил Темировлар иштирок этишди.

Учрашувда “Фосагро” томонидан Ўзбекистонга ўғитлар етказиб беришнинг узоқ муддатли истиқболлари ҳамда ушбу соҳада яқин муносабатлар ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди. Россиялик ишлаб чиқарувчи ушбу йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Муҳокама давомида, томонлар шунингдек, Ўзбекистонда келажакда мураккаб ўғитларни ишлаб чиқариш масалаларини муҳокама қилишди.

Маълумот учун, дунёда энг йирик фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири бўлган, "Фосагро" гуруҳи таркибига Череповец шаҳрида жойлашган "Апатит" корхонаси ва унинг Кировск ва Балаков шаҳарларидаги шўъба корхоналари, Волхов шаҳридаги "Метахим" корхонаси ва бошқа заводлар киради.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала