ХТВ Косонсойда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

© Sputnik / Егор ЕремовЛопата
Лопата - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ ўзбек ОАВда Косонсой туманида бир гуруҳ ўқитувчилар бетон қуйиш ишларига мажбурий жалб этилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Халқ таълими вазирлиги Наманган вилояти, Косонсой туманида жойлашган 54 та мактаб ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда. Бу ҳақда ХТВ ахборот хизмати хабар берди.

В прошлом году в столице во время хашара перед Наврузом собрали порядка восьми тысяч тонн отходов. - Sputnik Ўзбекистон
Адлия вазирлиги мажбурий меҳнат қонун билан тақиқланганини эслатди

“Вазирнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари мазкур хабарларни ўрганиб чиқади ва Ўзбекистон қонунчилиги доирасида ушбу вазиятга йўл қўйганларга чора кўради”, - дейилади вазирликнинг расмий ахборотида.

Аввалроқ  ўзбек ОАВда Косонсой туманида бир гуруҳ ўқитувчилар бетон қуйиш ишларига мажбурий жалб этилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда педагогларни мажбурий меҳнатга жалб этган директор жаримага тортилгани хабар қилинган эди.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг шикоятларини қабул қилувчи виртуал инспекторни ишга туширган. Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилганида, ҳуқуқлари бузилганда ёки турли тўловларга мажбурланган ҳолатларда ovoz.uzedu.uz сайти ёки +998 99 988 10 06 телефони ва телеграм рақамига мурожаатларини юборишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0