ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг матбуот хизмати Оттава ўрнига Торонтони Канада пойтахти деб атади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
“Мамлакат раҳбари Канада пойтахти — Торонтода бўлиб ўтадиган Украинадаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган халқаро анжуманда иштирок этади”, — дейилади президент матбуот хизматининг хабарида.
Кейинроқ матбуот хизмати ходимлари Торонто — Канаданинг Онтарио провинцияси пойтахти, дея ўз хатосини тўғирлаб қўйган.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг матбуот хизматининг хатоси ижтимоий тармоқда катта кулгига сабаб бўлди.