“Лукойл” Ўзбекистонда учта МТТ қуради

© Министерство дошкольного образования РУзМДО и ЛУКОЙЛ подписали соглашение о строительстве ДОО в Узбекистане
МДО и ЛУКОЙЛ подписали соглашение о строительстве ДОО в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳужжатда Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида бир қатор янги мактабгача таълим ташкилотини қуриш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги ва "ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани" ўртасида жума куни Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида учта янги мактабгача таълим ташкилотини қуриш бўйича битим имзолади, деб хабар қилди Sputnik мухбирига МТВ матбуот хизмати.

Нукус шаҳрида реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди.  - Sputnik Ўзбекистон
“Имкон” марказининг тантанали очилиши: лойиҳа куратори Шаҳноза Мирзиёева

Янги мактабгача таълим ташкилотлари Бухорода 250, Қаршида 150 ва Тошкент вилоятида 150 ўринларга мўлжалланган бўлади.

Қарши шаҳри ва Тошкент вилоятидаги лойиҳалар учун Нукусдаги "Имкон" реабилитация марказига эга ИМТТ прототип бўлиб хизмат қилади. Янги МТТда замонавий даволаш-физкультура ва физиотерапия заллари,  уқалаш хоналари, сенсор хоналари, майда моторикани ривожлантириш, ижтимоий-маиший адаптация, мусиқа ва арт-терапия хоналари, шунингдек врачларнинг кабинетлари жойлашади.

Бухородаги МТТ умумий турдаги ташкилот, бошқа иккиталар МТТ эса — реабилитация марказларига эга бўлган кўп тармоқли ихтисослашган ташкилотлар бўлади. Бу реабилитация марказлари тарбияланувчилардан ташқари ҳар йили соғломлаштириш муолажаларига муҳтож бўлган 5-7 минг болани қабул қилади.

Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ташаббуси  "ЛУКОЙЛ" ОАЖ президенти Вагит Алекперов томонидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв билан жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган учрашувда таклиф этилган.

"ЛУКОЙЛ" Ўзбекистонда таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва маданиятни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган фаол хайрия фаолиятини олиб боради. Компания томонидан мамлакатда хайрия мақсадлари учун йўналтирилган маблағларнинг умумий суммаси 13 млн. доллардан ортиқни ташкил этади. Янги учта мактабгача таълим ташкилоти қурилиши лойиҳасига компания 12 млн. АҚШ доллари йўналтиришни режалаштирилган. Бухоро шаҳридаги МТТ "Лукойл" томонидан махсус ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича қурилади.

Янгиликлар лентаси
0