Ўзбекистонда бепул юридик ёрдам тизими такомиллаштирилади

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Олий суд: дунё тажрибасига кўра, "лазейка" ҳақида гапирган ИИВ вакили узр сўраши керак

Лойиҳага асосан:

- бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимининг бошқариш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш бўйича ягона тизим;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноий суд ишини юритиш билан бирга маъмурий ва фуқаролик ишларида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;

- бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланган шахслар тоифалари ҳамда бундай ёрдамни кўрсатиш шартлари;

- бепул юридик ёрдам турлари, шакллари ва амалга ошириш усуллари;

- давлат ҳисобидан жалб қилинган адвокатларнинг фаолияти натижадорлиги ва сифатини баҳолаш;

- адвокатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, юридик клиника ва бошқа субъектлар томонидан бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш тартиби назарда тутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0