Атомли келажак: Ўзбекистонда биринчи АЭС қандай қурилмоқда

Oбуна бўлиш
Жиззах вилоятининг Фориш туманида яқин вақтларда “аср қурилиши” - Марказий Осиёда биринчи атом электр станцияси қурилиши бошланади.

Бугунги кунда бу майдонда АЭС қурилиши учун тадқиқот ишларининг иккинчи босқичи жадал суратларда олиб борилмоқда.

Ўтказилган илмий изланишлардан сўнг АЭС қурилиши учун оптимал майдон деб Жиззах вилоятида жойлашган Тузонкўл яқинидаги ҳудуд танланган.

Ҳозирги вақтда бу жой чўлдан иборат, бироқ бир неча йилдан сўнг Ўзбекистонда биринчи керакли инфратузилмага эга бўлган атомчилар шаҳарчаси пайдо бўлади.

“Ўзатома” раҳбарининг сўзларига кўра, кейинги йилдан тез суратларда ташқи инфратузилма ва унинг учун керак бўлган объектларни қурилишига киришиш режалаштирилмоқда.

Бу ҳудудга автомобил ва темир йўл олиб келиш бўйича ҳисоб-китоблар бошланди.

Янгиликлар лентаси
0