Толибон АҚШ билан қатор масалаларда келишувга эришганини маълум қилди

© AP/ str/Haider ShahПредставители движения Талибан
Представители движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Толибон вакили таъкидига кўра, АҚШ билан музокаралар ҳозирча муддати аниқ бўлмаган танаффусдан сўнг қайта тикланади.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. АҚШ ва "Толибон" радикал афғон ҳаракати делегациялари Қатарда бўлиб ўтган музокараларда деярли барча масалаларда келишувга эришдилар. Таъкидланишича, ҳал этилмаган масалалар бир ёки икки пунктни ташкил этади, холос. Бу ҳақда РИА Новостига "Толибон"нинг Дохадаги расмий вакили Сухайл Шахин пайшанба куни маълум қилди.

Дмитрий Михеев - Sputnik Ўзбекистон
Михеев: АҚШнинг Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиши ҳақидаги баёноти - сиёсий ўйин

Америка делегацияси ва толиблар ўртасидаги музокаралар Қатарда сешанба, 9 июль куни, Дохадаги афғонлараро диалог якунланганч қайта тикланди. Шундан сўнг АҚШ делегациясига бошчилик қилган АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад Пекинга учган. Халилзад у ердан толиблар билан музокаралар ҳолати ҳақида баёнот бериш учун Вашингтонга йўл олиши керак эди.

"Музокараларда муҳокама қилинган барча масалалар бўйича келишувга эришилди, кейинги раунд вақтида муҳокама этиладиган бир ёки икки пункт қолди, холос", - деб айтган Шахин.

У шунингдек, Америка қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиш муддатлари ҳали келишилмаганини, аммо "тирқиш торайганини" таъкидлади.

Толибон вакили таъкидига кўра, АҚШ билан музокаралар ҳозирча муддати аниқ бўлмаган танаффусдан сўнг қайта тикланади.

"Танаффус кунлар ёки ҳафталарни олиши мумкин", - деб қўшимча қилди Шахин.

АҚШ махсус вакили илгарироқ "Толибон" билан музокаралар Қатарда тўрт асосий мавзуда олиб борилаётганини: у ўт очишни тўхтатиш, америка қўшинларининг мамлакатдан чиқарилиши, афғонлараро мулоқотни ўтказиш ҳамда афғон ҳудудидан АҚШ ёки бошқа давлатларга ҳужум қилиш мақсадида фойдаланишдан воз кечишни қамраб олганини хабар қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0