Жамият

Бугун магнит бўрон – у охирги 10 йил ичида энг кучли бўлиши мумкин

© NASA's Marshall Space Flight CenterВспышки на Солнце, архивное фото
Вспышки на Солнце, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Метео сезгир инсонларга қон босимини назорат қилиш ва стресс ҳолатларидан қочиш тавсия этилади.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Астрономлар 15 июль куни Ерга ўта кучли магнит бўрон келгани ҳақида огоҳлантирди. Sputnik Молдова хабарига асосан.

Планета Марс - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
АҚШ нима учун Ой ва Марсга етиб бормаяпти – NASA раҳбарининг жавоби

Об-ҳаво сезгир одамлар ўзини ёмон ҳис қилиши мумкин, айниқса юрак-қон томир билан ҳасталанганлар.

Шу кунларда қон босини назорат қилиш, стресс ҳолатлардан қочиш, кўпроқ чой ва ўтли (мойчечак, пустирника, валериана) дамланмаларни ичиш тавсия этилади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу магнит бўрон сўнгги ўн йил ичида энг кучли бўлиши мумкин.

2019 йилда қуёш фаолигининг янги 11 йиллик цикли бошланди. Қуёш магнит бўронларининг фаоллиги ва кучлиги кучайиб бормоқда.

Олимларнинг сўзларига кўра, электромагнит цикли энг чўққиси 2022-2023 йилларга тўғри келиши мумкин.

Қуёш фаоллигини Россиянинг Қуёш ренген астрономия лабораторияси сайтида онлайн равишда кузатиб бориш мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала