Жамият

Рекорд янгиланди: Ўзбекистонда 80 ёшли фуқаро ўқишга ҳужжат топширди

© Пресс-служба Агентства государственных услуг80-летний Тухтамиш Султонов подал документы в высшие учебные заведения через Центр госуслуг Ангорского района Сурхандарьинской области.
80-летний Тухтамиш Султонов подал документы в высшие учебные заведения через Центр госуслуг Ангорского района Сурхандарьинской области. - Sputnik Ўзбекистон
Бу йилги абитуриентлар барчани ҳайрон қолдиришда давом этишмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Ўзбекистонда 80 ёшли фуқаро ўқишга ҳужжат топширди.

Давлат хизмати агентлиги хабарига кўра, 80 ёшли фуқаро Тўхтамиш Султонов Сурхондарё вилояти Ангор тумани Давлат хизматлари маркази орқали олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган.

Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1 миллионга яқинлашди

Ёши энг улуғ абитуриент Самарқанд давлат университетининг Биологияни ўқитиш методикаси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг даволаш ва педиатрия иши йўналишини танлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 78 ёшли фуқаро ўқишга ҳужжат топширгани хабар қилинган эди.

Бугун ОТМларга ҳужжат топширишнинг сўнгги куни. Шу кунларда Давлат хизматлари марказларида  24 соат куну-тун хизмат кўрсатиб келинмоқда. Бугунги кунга қадар ДХМлар орқали жами 102 678 нафар абитуриент ОТМга имтиҳонга кириш учун рўйхатдан ўтиб, улардан 49 307 нафари 2019 йил битирувчилари ва 53371 нафари олдинги йиллар битирувчиларидир.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала