Ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1 миллионга яқинлашди

© FacebookВступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте
Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда бу йила абитуриентлар сони 40 %га ошди. Ўтган ўқув йилида бутун Ўзбекистон бўйлаб 679 000 киши ҳужжат топширган бўлса, бу йил абитуриентлар сони 1 миллионга яқинлашди.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. 2019 - 2020 щыув йилидан бошлаб олий таълим олиш учун ҳужжат торпширган абитуриентлар сони 1 миллионга яқинлашди, деб хабар қилмоқда ЎзА, Давлат тест маркази маълумотларига асосан.

“2019 йилнинг 14 июль соат 18:00 ҳолатига,  кундузги таълим шаклига - 672 016 та, кечки таълим шаклига - 11 947 та, сиртқи таълим шаклига - 276 880 та абитуриент ҳужжат топширди. Жами абитуриентлар сони - 960 843 нафарга етди”, - дейилган хабарда.

Энг кўп аризалар сони Самарқанд давлат университетида қайд этилди. Ушбу олий таълим муассасасига - 65605 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Шунингдек, Андижон Давлат университетига - 41832 нафар ва Қарши давлат университетига - 40538 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Работа приемной комиссии МФТИ - Sputnik Ўзбекистон
Абитуриентлар учун онлайн ҳужжат топшириш хизмати ишга тушди

Абитуриентлар энг кўп танлаётган йўналишлар учлигида ҳамон “Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш“ йўналиши етакчилик қилмоқда. Бу касбни эгаллашни 76383 киши хоҳлаган. Кейинги ўринларда қайд этилган - “Мактабгача таълим“ йўналишига 74 минг 545 нафар, “Жисмоний маданият“ йўналишига эса 41 минг 352 нафар талабгор ўқиш истагини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, кеча 14 июль кундузги таълим шаклида ўқиш учун ҳужжат қабул қилишнинг сўнгги куни эди. Бугун 15 июль эса – сиртқи таълим шаклига ҳужжат қабул қилишнинг сўнгги куни. Ҳужжат топширишга улгурмаётган абитуриентлар 5та олийгоҳга онлайн равишда ҳужжат топширишлари мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистонда бу йил ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 40%га ошди. Ўтган 2018-2019 ўқув йилида Ўзбекистон бўича 679 000 абитуриент ҳужжат топширган эди. 2017-2018 ўқув йилида эса - 729 минг нафар абитуриент ҳужжат топширган. 

Янгиликлар лентаси
0