Ўзбекистонда ёш оилаларга қайси мақсадларда микрокредитлар берилади?

© Sputnik / AlexTikhomirovСвадебные кольца
Свадебные кольца - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Адлия вазирлиги Ўзбекистонда ёш оилаларга қайси мақсадларда микрокредитлар берилиши ҳақидаги эслатма билан чиқди.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Адлия вазирлиги Ўзбекистонда ёш оилаларга қуйидаги мақсадларда микрокредитлар берилишини эслатди.

Унга кўра:

  • оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун;
  • микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер хўжаликлари, шунингдек юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун;
  • якка тартибдаги тадбиркорлик, микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларини кенгайтириш ва ривожлантириш учун.

Кредитлар қуйидаги имтиёзли шартлар асосида берилади:

  • оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун микрокредитлар бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда ўрнатилади;
  • ипотека кредитлари уч йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади;
  • молиявий истеъмол кредитлари олти ойлик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
Янгиликлар лентаси
0