Ўзбекистонда энг кўп янги корхоналар ташкил қилган давлатлар маълум бўлди

© Sputnik / © Sputnik / Алексей ДаничевМужчины с портфелем в руке. Архивное фото
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2019 йилда хорижий капитал иштирокида 1715 та янги корхона рўйхатга олинган. Бу 2018 йилнинг мос даври билан солиштирилганда сал кам икки баравар ортиқ эканлиги маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Ўзбекистон давлат статистикаси қўмитаси хорижий инвестиция иштирокида ташкил қилинган корхоналар тўғрисида маълумот тайёрлади.

Наманган представил свой инвестиционный потенциал - Sputnik Ўзбекистон
Наманганда 1,3 млрд долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тезлаштирилади

Ўзбекистонда 2019 йилда хорижий капитал иштирокида  янги ташкил этилган корхоналар сони 1715 та ташкил этди. Бу 2018 йилнинг мос даври билан солиштирилганда сал кам икки баравар ортиқ эканлиги маълум бўлди.

Рейтингда етакчиликни Хитой эгаллади, унинг инвестицияси иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони 289 та ташкил қилди. Иккинчи ўринда Россия (251 та корхона), учинчи ўринда Туркия (231 та корхона).

Россия бизнеси шу йилда Ўзбекистонда саноат корхоналари (30,7%), савдо-сотиқ (29,2 %), қурилиш (11,4%), қишлоқ хўжалик (8%) соҳаларда янги корхоналар ташкил қилди.

2019 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида 9014 та корхона фаолият кўрсатган, улардан Россия инвестицияси иштирокида 1631 та корхона.

Янгиликлар лентаси
0