ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди.
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Валиев Баҳриддин Баҳодирович Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди”, - дейилади Бош прокуратура хабарида.
Баҳриддин Валиев тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Валиев 2017 йил ёзидан буён ишлаб келган ва кеча лавозимидан четлаштирилган Шерзод Облоқулов ўрнини эгаллади.