Ғофур Раҳимов AIBA президенти лавозимини тарк этди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишГафур Рахимов избран президентом Международной ассоциации любительского бокса
Гафур Рахимов избран президентом Международной ассоциации любительского бокса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АИБАнинг асосий вазифаси – бокс соҳасини бошқариб турувчи мустақил ташкилот бўлиш - Ғофур Раҳимов.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ғофур Раҳимов Халқаро бокс ассоциацияси президенти лавозимини тарк этди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.

Ўз мурожаатида Ғофур Раҳимов унга энг мураккаб даврда  AIBAга раҳбарлик қилишга тўғри келганини айтиб ўтди.

Голосование в МОК - Sputnik Ўзбекистон
ХОҚ боксни эмас AIBAни Олимпиада дастуридан чиқарди

Сўнгги бир ярим йил давомида мен Ассоциацияни барқарорлаштириш ва жаҳон бокс жамиятини ўзгартиришга йўналитирилган қадамларимни қўллаб-қувватлаганингизни ҳис қилиб турдим.

АИБАнинг асосий вазифаси – бокс соҳасини бошқариб турувчи мустақил ташкилот бўлиш. Афсуски АИБА ривожланишининг ушбу ўта муҳим даври, менинг ўтмишдан келиб чиқаётган ёлғон ва сиёсий мақсадларни кўзловчи айбловлар билан курашда иштирок этиш давримга тўғри келди.  

Мен ўз номимни ушбу ёлғон айбловлардан тезроқ халос қилиш учун суд мажлисларида иштирок этишим керак бўлади. Олимпия ҳаракатининг 25 йиллик иштирок этиб келаётган вакили сифатида мен ушбу спорт ва спортчиларга хизмат қилиш ўз бурчим деб биламан. Шунинг учун юракда оғир юк билан бўлсада, мен АИБА президенти лавозимини тарк этишга қарор қилдим, деди Ғофур Рахимов ўз мурожаатида. 

Эслатиб ўтамиз, Ғофур Рахимов ўз лавозимини 2018 йилнинг декабрида эгаллаган эди. Лекин АҚШ Рахимовни ўтмишда криминал дунёси билан бўлган алоқалари туфайли санкциялар рўйхатига киритди. Шундан сўнг ХОҚ Ғофур Рахимов номзоди бокснинг Олимпия ўйинлари таркибидан чиқарилишига олиб келиши мумкинлигини хабар қилган эди. 

Янгиликлар лентаси
0