Ўзбекистон ва Россия транспортда юк ташиш ҳажмини оширади

© Sputnik / Евгений Карасев / Медиабанкка ўтишВодитель фуры на таможенном посту в Черняховске.
Водитель фуры на таможенном посту в Черняховске. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилда икки давлат ўртасида автомобилда ташилган юк ҳажми 888,5 минг тоннани ташкил этган. Бу 2017 йилги кўрсаткичлардан 48 % га ортиқ деганидир.

ТОШКЕНТ, 16 июл - Sputnik. Москва шаҳрида автомобиль ташувлари масалалари бўйича Ўзбекистон-Россия қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. 

Грузовые фуры  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда юкларни ташиш учун электрон платформа яратилади

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи ўринбосари Авазжон Турсунов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси транспорт вазирлиги вакиллари билан учрашди. Жумладан, “Росавтотранс” бош директори Алексей Двойних билан давлатлар ўртасида ўзаро юк ташиш ҳажмини ошриш бу борада амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан музокара бўлиб ўтди. 

Хабарда ёзилишича, учрашув қатнашчилари икки томонлама савдо-сотиқ муносабатлари ривожланиб бораётганини, давлатлар ўртасида автомобилда юк ташиш кўрсаткичлари сезиларли ўсганини қайд этишди.

2018 йилда икки давлат ўртасида автомобилда ташилган юк ҳажми 888,5 минг тоннани ташкил этган. Бу 2017 йилги кўрсаткичлардан 48 % га ортиқ деганидир. Импорт ташувлари 29 % га, экспорт ташувлари эса 75,5 % га ортган. 2019 йилнинг биринчи чорагида эса икки томонлама юк ташувлари ҳажми 211,8 минг тоннани ташкил этган. Бу 2018 йилнинг ҳудди шу даври билан солиштирганда 74,2 % ўсишга эришилганини англатади. Жумладан импорт ташувлари хажми 1,5 маротабага, экспорт эса деярли 2 фоизга кўпайган. 

Техника на стройплощадке - Sputnik Ўзбекистон
Автотранспортда юкларни ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

“Учрашувда миллий ташувчиларнинг мавжуд эҳтиёжларини инобатга олиб, учинчи давлатлардан ёки учинчи давлатларга ташувларни амалга ошириш учун рухсатнома бланкаларини жорий йилда 5000 тага қадар кўпайтиришга келишиб олинди. Бир ой давомида қўшимча 1000 та рухсатнома бланкаларини алмаштириш режалаштирилди. Икки давлат ўртасида транспортда ташувлар ҳажмини кўпайтириш учун қулай шароитларни яратиш мақсадида томонлар 2020 йил учун рухсатнома бланкалари сонини 6000 та этиб белгилашга келишиб олишди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, музокаралар давомида икки давлат ўртасида йўловчиларни мунтазам равишда ташишни ташкил этиш, халқаро автомобиль ташувлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси тўғрисида маълумот алмашиш масалалари муҳокама этилди.

Янгиликлар лентаси
0