Абдулазиз Камиловнинг АҚШга ташрифи мақсади маълум қилинди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация АҚШга жўнаб кетди.

ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШга ташрифи доирасида қатор учрашувлар ўтказади.Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Камилов АҚШга амалий ташриф доирасида икки томонлама савдо-иқтисодий, молиявий ва инвестиция алоқаларини ривожлантиришга йўналтирилган қатор тадбир ва учрашувларда иштирок этади. Делегация таркибига Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, компаниялар ва банклар раҳбарлари кирган.  Ташриф 16 июль куни бошланди ва 23 июль куни якунланади.

Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Камилов Бишкекдаги “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” учрашувида иштирок этади

Делегациянинг асосий мақсади – АҚШ маъмуриятининг қатор вазирлик ва идоралари, Жаҳон банки гуруҳи раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш, йирик корпорация ва компаниялар, ҳеж-фондлар,  инвестицион банклар ва халқаро молиявий институтлар билан алоқаларни йўлга қўйиш, улар билан Америка бизнесининг республикадаги давлат ташкилотларини хусусийлаштириш ва модернизация қилиш дастурида иштирок этиши истиқболларини муҳокама қилиш. 

Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон делегацияси АҚШ маъмурияти ва Конгресси аъзолари, етакчи таҳлил марказлари экспертлари ҳамда Америка молия корпорациялари, консалтинг ва юридик фирмалари вакиллари учун Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти тўғрисида тақдимот ўтказади. 

Президент Центра системного анализа и прогнозирования Ростислав Ищенко - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Ўзбекистондан аслида нимани хоҳлайди: элчи Розенблюм иқрори

Нью-Йорк шаҳрида “Ўзбекистон капитал бозорининг имкониятлари” инвестиция форумини ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади, хусусан, Оқ уй маъмурияти, Давлат департаменти, Ғазначилик ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги мансабдор шахслари билан музокаралар режалаштирилган. Конгрессда Сенат ва Вакиллар палатасининг “Ўзбекистон бўйича Кокус” аъзолари билан учрашув ташкил этиш режалаштирмоқда. Вашингтон шаҳрида бўлиш чоғида АҚШ Молиявий хизматлар соҳасини тартибга солиш хизмати, Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси раҳбарияти, шунингдек, Жаҳон банки гуруҳи бошқарувчи таркиби вакиллари ва Халқаро молия корпорацияси экспертлари билан музокаралар ўтказиш кутилмоқда. 

Нью-Йорк шаҳрида Нью-Йорк фонд биржаси (NYSE) ва юқори технологик компаниялар аксияларига ихтисослашган NASDAQ биржаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилади.  Ўзбекистон вакиллари “NYSE”да биржа савдолари очилиш маросимида иштирок этади. 

Ташриф чоғида қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0