Эктор Купер: “Ҳеч бир рақибга беписандлик билан қараб бўлмайди”

Oбуна бўлиш
Бош мураббий ЖЧ-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичидаги Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ЖЧ-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичидаги Ўзбекистон рақиблари ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Сборная Узбекистана по футболу на China Cup 2019 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаши 2-босқичидаги рақиблари маълум бўлди

“Қуръа қандай жамоаларни тақдим этишини олдиндан тахмин қилиб бўлмайди. Шу сабабдан ҳар қандай рақиб билан тўқнаш келишга тайёр туриш лозим бўлади. Жаҳон чемпионати саралаши иккинчи босқичи қуръаси бизга тақдим этган рақибларнинг барчаси ўзига яраша кучли жиҳатларга эга эканини таъкидлай оламан. Ҳеч бир рақибга беписандлик билан қараб бўлмайди. Гуруҳимиздан ўрин олган ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда учрашувларга ҳозирлик кўрамиз. Ўзбекистон терма жамоаси барча учрашувларда мазмунли ўйин намойиш этиб, якунда келаси босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушади”, - дея иқтибос келтиради Эктор Купер сўзларидан ЎФА.

Бор эътиборимиз Жаҳон чемпионати саралашига қаратилган - Эктор Купер

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинган эди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда Ўзбекистон терма жамоасига Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Янгиликлар лентаси
0