Бир йил ичида нечта Ўзбекистонга кириш электрон визаси берилгани маълум бўлди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишВиза в паспорте
Виза в паспорте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Е-визани расмийлаштириш бўйича мурожаатларнинг аксарияти Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ фуқароларидан келиб тушган.

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. 2018 йилнинг июлидан бугунги кунга қадар Ўзбекистонга кириш учун хорижий фуқаролардан тушган аризалар сони 60 мингга яқинлашди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 58 761 нафар хорижликларга электрон виза берилган.

Е-visa᾽ни расмийлаштириш бўйича мурожаатларнинг аксарияти Хитой (22 785), Ҳиндистон (12 372) ва АҚШ (8 682) фуқароларидан келиб тушган.

Азиз Абдухакимов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон россиялик сайёҳларни жалб қилиш стратегиясини ишлаб чиқди - Азиз Абдуҳакимов

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 4 июлдаги 3836-сонли “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2018 йил 15 июлдан бошлаб 96 мамлакат фуқароларига электрон визалар бериш тизими жорий этилган.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда чет эл фуқароларининг Республикага кириш тартибини янада такомиллаштирилиши учун рўйхатга олиш жараёнида юзага келадиган ҳар бир масалани кўриб чиқиш йўли билан электрон аризаларни қабул қилиш тартибини оптималлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон туристлар оқимини 10 миллион кишигача оширмоқчи эканлиги хабар қилинган эди. Туризм қўмитаси раиси в.б. Абдулазиз Аккулов Ўзбекистонда 2018 йилда туризм хизматлари экспорти 546 млн. доллардан 1 млрд 40 млн. долларгача ошганини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0