Термизда икки фоҳиша аёл чет элликни тунаб кетди

© AFP 2023 / VALERY HACHEДевушки легкого поведения
Девушки легкого поведения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Термиз шаҳрида фуқаро яшаш уйида қўшни давлат фуқароси ва икки нафар аёлнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган. Натижада икки аёл эркакнинг мастлигидан унумли фойдаланиб, уни тунаб кетишди.

ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. Сурхондарё вилоятида ўғирлик содир этган ва фоҳишахона ташкил қилган шахслар қўлга олинди.

ИИВ хабарига кўра, 15 июль куни Термиз шаҳри истиқомат қилувчи 52 ёшли Н.Қ. яшаш уйида қўшни давлат фуқароси, вақтинча Термиз шаҳрида жойлашган меҳмонхонада яшовчи 35 ёшли С.О., Шеробод туманида яшовчи 26 ёшли Ш.С. ва Термиз шаҳар Жўйжангал маҳалласида яшовчи 25 ёшли Ж.М. исмли аёлларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Женщины в метро - Sputnik Ўзбекистон
Олмаотада ўзбекистонликлар “ишлаётган” фоҳишахона аниқланди

Хабарда ёзилишича, шундан сўнг икки нафар аёл С.О.нинг мастлигидан фойдаланиб, унинг 600 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлар.

“Ш.С. ва Ж.М.лар ушланганлар. Мазкур ҳолат юзасидан Ш.С. ва Ж.М.ларга нисбатан ўғирлик қилгани, Н.Қ.га нисбатан фоҳишахона ташкил этиш билан шуғуллангани учун жиноят иши қўзғатилган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда иккита фоҳишахона аниқланиб, уч киши қўлга олингани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0